«Турон» футбол клуби базаси қандай кўринишда бўлади?

Айни дамда клубимиз 120 ўринга мўлжалланган ўз базасини қуриш ишларини бошлади. База 2021-йилнинг апрель ойига тайёр бўлиши режалаштирилган. Мазкур базадан клубимизнинг асосий таркиби, U-21 ҳамда U-18 жамоаларимиз фойдаланадилар.

ЎФА ва ПФЛ ишчи гуруҳи ташриф буюрди

Республикамизнинг барча вилоятларида бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун тузилган ЎФА ва ПФЛ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ куни кеча Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бўлди ва «Турон» жамоаси стадионидаги шарт-шароит, камчиликлар билан атрофлича танишиб чиқди.