«Жар» спорт мажмуасидаги машғулотлар давом этмоқда, олдинда назорат учрашувлари бор

Аввал хабар берганимиздек, Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқдалар.

Расман! Сербиялик легионер Синиша Бабич «Турон» футболчиси!

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клубимиз таркибни кучайтириш мақсадида трансферларни давом эттирмоқда. Хусусан бугун Сербия ва Греция давлатларида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Синиша Бабич жамоамиз билан бир йиллик битимга имзо чекди.

Расман! Иқтидорли ярим ҳимоячи Фозил Мусаев «Турон» футболчиси!

Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган клубимиз трансферлари давом эттирилмоқда. Хусусан бугун иқтидорли ярим ҳимоячи, Ўзбекистон МТЖ аъзолигига номзод Фозил Мусаев жамоамиз таркибига қўшилди.

Назорат учрашувида ғалаба

Суперлига янги мавсумига жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугун Фарғона шаҳрида Андижоннинг «Андижон» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйин 3:2 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди.

«Турон» ҳозиргача 8 та янги ўйинчи билан расман келишувга эришди. Таркибда ҳорижлик футболчи бор

Аввал хабар берилганидек, Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган жамоамизда бир қатор трансферлар амалга оширилмоқда. Хусусан мураббийлар штаби жамоанинг ҳар бир чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида бугунга қадар Суперлига клубларида ўйнаган бир қатор тажрибали футболчиларни таркибга жалб этишди.

Қўқондаги машғулотлар давом этмоқда (фото)

Хабарингиз бор, куни кеча Қўқон шаҳрида жамоамизнинг қишки ўқув-йиғин машғулотларига старт берилган эди. Суперлига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган клубимиз вакилларининг бугунги машғулотлари ҳам қизғин руҳда ташкил этилди.