U-18 Биринчилиги. Муҳаммаджафар Усмоновнинг голлари ёшлар жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди

U-18 Биринчилигида 13-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда Тошкентнинг «Пахтакор» (U-18) жамоасига қарши майдонга тушиб муҳим ғалабага эришдилар.

U-21 Биринчилиги. Қийин ўтган учрашувда ёшлар жамоамиз «Локомотив» (U-21)га мағлуб бўлишди

Бугун U-21 Биринчилигида 16-тур учрашувлари давом эттирилди. Тур доирасида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда «Локомотив» (U-21) жамоасига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйин 2:1 ҳисобида тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

U-18 Биринчилиги. Ёшлар жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун U-18 Биринчилигида 12-тур учрашувларига старт берилди. Тур доирасида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшларимиз «Арал Самали» (U-18) жамоасига қарши майдонга тушиб йирик 5:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

U-21 Биринчилиги. Ёшларимиз «Сўғдиёна» билан ўйинда ғалаба қозонишди

U-21 Биринчилигида 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз «Сўғдиёна» (U-21) вакилларига қарши майдонга чиқиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

«Ўзбекистон» ўйингоҳида янги футболчиларни таништирув маросими ташкил этилди

Хабарингиз бор, ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубимиз сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилишди. Шу муносабат билан бугун «Ўзбекистон» ўйингоҳида таркибга янги жалб этилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Назорат учрашувида ғалаба

Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказдилар. Асосий таркиб жамоамизнинг бу галги спарринг рақиби Тошкентнинг «Нефтгазмонтаж» клуби бўлди. Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.