Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб бўлдик

Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасида 1/8 финал босқичи учрашувлари давом эттирилди. Мазкур босқичда Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари сафарда Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин «Пахтакор» жамоасининг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиндаги ягона гол 90+3 дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан урилди.

«Пахтакор» билан ўйинда Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Жамоамизни олдинда кутиб турган учрашувлар тақвими

Жорий мавсумдан эътиборан Coca Cola Суперлигада иштирок этаётган жамоамизни олдинда қандай учрашувлар кутиб турибди? Қуйида 2-июль санасига қадар бўлган барча ўйинлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз. Жамоамизни олдинда Coca Cola Суперлига ҳамда Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақалари доирасидаги учрашувлар кутиб турибди.

Жамоамиз «Ҳоким кубоги-2021» турнирига тайёргарлик кўрмоқда

Ҳар йили Фарғонада вилоят ҳокими кубоги учун футбол бўйича мусобақалар ўтказилади. Бу йил анъанавий турнир 23 январдан бошланиши режалаштирилган. Айни кунларда вилоят футбол ассоциацияси томонидан йилнинг дастлабки учрашувида иштирок этишни мақсад қилган жамоалар рўйхатга олинмоқда.

Ўзбекистон Лига Кубогида Турон клуби ҳам иштирок этади

Лига кубоги иштирокчиларини зоналарга бўлиш масаласи. Биз бу ҳақда ўйлаб кўриб, шундай қарорга келдик: қуръа ташлаш маросимида саватлардан биринчи бўлиб бошқа мамлакат жамоалари тортилади ва уларга ўз минтақасига нисбатан яқинроқ бўлган жамоалар рақиб бўлиши мумкин.