Акмал Ортиқов: «Оила аъзоларим ўйинни стадиондан кузатишгани менга қўшимча куч бағишлади»

Хабарингиз бор, куни кеча Сoca-Cola Суперлиганинг 7-тури доирасида «Турон» — «Пахтакор» (1:1) учрашуви якунида жамоамиз дарвозабони Акмал Ортиқов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, тажрибали дарвозабон Championat.asia талқинига кўра 7-тур рамзий терма жамоасига киритилди ва мазкур турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди. Биз жамоамиз дарвозабони Акмал Ортиқов билан интервью ташкил этдик.