«Сурхон» билан ўйинда Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз Coca Cola Суперлиганинг 9-тури доирасида Термизнинг «Сурхон» клуб меҳмони бўлади. Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

U-18 Биринчилиги.Ёшларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди

U-18 Биринчилигининг 4-турида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз Тошкентнинг «Оқ-тепа»» (U-18) жамоасини қабул қилди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган учрашув Муҳаммаджафар Усмоновнинг 11 ва 51-дақиқаларда киритган голлари эвазига ёшлар жамоамизнинг ишончли ғалабаси билан якунига етди.

Сўнги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлдик

Coca-Cola Суперлиганинг 8-турида жамоамиз «Ўзбекистон» ўйингоҳида Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилди. Кўплаб мухлислар қаршисида ўтган беллашувда сўнги дақиқада урилган гол навоийликларга ғалаба келтирди.