Назорат учрашувида ғалаба

Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказдилар. Асосий таркиб жамоамизнинг бу галги спарринг рақиби Тошкентнинг «Нефтгазмонтаж» клуби бўлди. Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.