Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасида 1/8 финал босқичи учрашувлари давом эттирилди. Мазкур босқичда Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари сафарда Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин «Пахтакор» жамоасининг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиндаги ягона гол 90+3 дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан урилди.