«Металлург» билан ўйинда Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 25-турида Бекободнинг «Металлург» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Учрашувда VAR тизимидан фойдаланилади.