Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган «Ҳоким кубоги» мусобақасининг жорий йилги мавсумида жамоамиз «Турон-2″ номи остида иштирок этди. Асосан U-16 ва U-19 жамоаларимиз таркибларидан саралаб олинган ёшларимиз мусобақа тақвимига кўра,»В» гуруҳидан жой олдилар. Ёшларимизга гуруҳ босқичида «Нефтчи» (U-21), «Цементчи» ва «Андижон-2» жамоалари рақиблик қилдилар.