Про-лига. Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг жаримадан урган суперголи жамоамизга ғалаба келтирди

Про-лиганинг 7-тури доирасида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Янгиернинг «Янгиер» клуби меҳмони бўлишди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган ўйин Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг 23-дақиқада жарима зарбасидан киритган ягона голи эвазига вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди.