Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Андижоннинг «Андижон» клубига қарши сафар учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсни Равшан Абдивоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
U-19 Биринчилиги. Ёшларимиз сафарда «Шўртан»ни мағлуб этишди
U-19 Биринчилигида 14-тур учрашувлари старт олди. Тур доирасида Рустам Аъзамов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз Ғузорнинг «Шўртан» (U-19) жамоаси меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришдилар.