Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финалда «Андижон»га мағлуб бўлдик

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал босқичида жамоамиз Андижоннинг «Андижон» клубига қарши сафар учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда андижонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ушбу натижа вакилларимизни кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум қилди.