Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоамиз 3 нафар легионер футболчилар билан хайрлашди. Жумладан, ортда қолган мавсум давомида жамоамиз сафида ҳаракат қилган Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шарифбек Раҳматовлар билан ўзаро келишувга кўра дўстона хайрлашилди.