Хусусан бугун қанот ҳимоячиси, «2020 йилги мавсумда Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси» деб топилган футболчи Фирдавс Чакалов расман клубимиз билан шартномага имзо чекди.
Маълумот учун Фирдавс Чакалов бугунга қадар Мальдив чемпионатининг «Виктория СК», Тожикистон чемпионатининг «Хўжанд» клублари сафида ҳаракат қилган қилган. Шунингдек иқтидорли ҳимоячи ОФК кубоги мусобақаси иштирокчиси ҳам ҳисобланади.
«Турон» ПФК жамоаси Фирдавс Чакаловнинг клубимиздаги фаолиятига улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.
Жамоамизга хуш келибсан Фирдавс!
#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН