Жумладан бугун ёш футболчи Абдуғани Камолов билан шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Абдуғани Камолов 2000 йилда туғилган, ўйнайдиган ампуласи — ҳимоячи, бунга қадар «Бунёдкор» ёшлар жамоаси, «Металлург» ёшлар жамоаси, «Бухоро» ва «Андижон» клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолигига номзод футболчи саналади.
«Турон» футбол клуби Абдуғани Камоловнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.
«Турон» матбуот хизмати