Жумладан Фозил Мусаев, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Суннатилла Эрматов, Суннатилла Абдуллажонов, Даврон Умиров, Ғиёс Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов ва легионер футболчилар Синиша Бабич, Даян Поньевичлар билан дўстона тарзда хайрлашилди. Шунингдек, истеъдодли футболчи Билолхон Тошмирзаев ижара асосида «Қўқон-1912» клуби сафига қўшилди.

Ўтган мавсумларда жамоамиз сафида ўйнаб келган Музаффар Музаффаров, Дониёр Исмоилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Аслиддин Тоштемиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов ва Отабек Зокировлар янги мавсумни ҳам «Турон» таркибида ўтказишадиган бўлди.

Шунингдек, 7-январь кунидан машғулотларга киришган жамоамиз сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда, улар орасида ёш легионер футболчи ҳам бор.

Ўтган мавсумни «Андижон» сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Абдуғани Камолов жамоамиз мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдиргани туфайли ушбу футболчи билан шартнома имзоланди. Бундан ташқари аввалги мавсумни Самарқанднинг «Динамо» клубида ўтказган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев ва давралар оралиғида ижара асосида самарқандликлар сафига қўшилган дарвозабон Мирзоҳид Жалиловлар яна жамоамизга қайтишди.

Ўз навбатида ёшлар жамоаларимиз сафида ўзларини кўрсатиб келаётган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркибга жалб этилди. Хусусан дарвозабонлар Амал Шавкетов, Отабек Агеев, ярим ҳимоячи Муҳаммадҳайит Қўлдашев, ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Элнурбек Турғуновлар айни кунларда асосий таркиб жамоамиз билан биргаликда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Жамоамизнинг жонкуяр мухлисларини хурсанд қиладиган яна бир маълумот, ўтган мавсум ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олган кореялик легионер футболчи Ким Бойонг ҳам яқин кунларда машғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #трансфер #мураббий #кўрик #маълумот #жамоа #легионер #турон

Дўстларга улашинг: