«Турон-2» жамоамиз гуруҳ босқич ўйинларида 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этгани холда жами 4 очко жамғариб мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олдилар.
«Ҳоким кубоги-2022»
«В» гуруҳи.
1-тур. 25-январь, сешанба.
«Турон-2″ — “Андижон-2» 0:0
2-тур. 27-январь, пайшанба.
«Нефтчи» (U-21) — “Турон-2″ 1:2
Голлар: Бекзод Хомидов (1:0), Элнурбек Турғунов (1:1), Муҳаммаджафар Усмонов (1:2)
3-тур. 29-январь, шанба.
«Цементчи» — «Турон-2» 2:1
Голлар: Исломбек Каримов (1:0), Элнурбек Турғунов (1:1), Санжар Зокиров (2:1)
Мусобақанинг чорак финал босқичида ёшлар жамоамизга таркибида бир қатор тажрибали футболчилари бор бўлган Олтиариқнинг «Дўстлик» клуби рақиблик қилди. Қизиқарли ва тенгма-тенг курашларга бой ўтган ўйинда тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумовнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган голи олтиариқликларга ғалаба келтирди.
«Ҳоким кубоги-2022»
Чорак финал.
1-февраль, сешанба.
«Дўстлик» — «Турон-2» 2:1
Голлар: Фаррухжон Қодиров (0:1), Улуғбек Мирзамаҳмудов (1:1), Мўйдин Мамазулунов (2:1)
Шу тариқа ёшлар жамоамиз вакиллари «Ҳоким кубоги-2022» мусобақасининг чорак финал босқичига қадар етиб боришди. Таъкидлаш жоиз, асосан 16-19 ёшли футболчилардан иборат бўлган ёшлар жамоамиз мазкур мусобақада муносиб иштирок эта олишди.
«Турон» матбуот хизмати