Маросим аввалида нуроний отахонлар иштирокида қуръон тиловат қилинди. Шундай сўнг карнай-сурнай садолари остида янги қароргоҳнинг расмий очилиш маросими бошланди ва клуб президенти Олимхон Аҳмедовга рамзий калит топширилди.
«Турон» футбол клубининг фойдаланишга топширилган янги қароргоҳи клуб тизимида фаолият олиб бораётган турли ёш тоифасидаги жамоалар футболчилар учун хизмат қилади. Ушбу масканда ўқув ва машғулот заллари, анжуманлар зали, тиббий соғломлаштириш хоналари, ётоқхона, ошхона, мураббийлар хонаси каби, ювиниш хоналари, бассейнлар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси жамоанинг ёш ва асосий таркиб жамоаларининг фаоллигини ошириш, соғломлаштириш, уларнинг жисмоний имкониятларини меъёрида ушлаб туриш каби мақсадларда фойдаланилади.
Клуб қароргоҳининг умумий қуввати 65 ўринга мўлжалланган. Қароргоҳнинг ўқув ва машғулот залларидан клуб академиясида таълим олаётган ёш футболчилар ҳам фойдаланишлари учун шароитлар ташкил этилади.
“Турон» ПФК матбуот хизмати