«Турон» U-15 жамоамиз мазкур мусобақанинг «В» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳ босқич учрашувларида вакилларимизга «Қизилқум» (U-15) ва «Насаф» (U-15) жамоалари рақиблик қилдилар. Дастлабки турда «Қизилқум» билан ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган U-15 жамоамиз гуруҳ босқичининг 2-турида «Насаф» вакиллари устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олдилар.
Бугун мазкур мусобақада 1/8 финал учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур босқичида вакилларимизга Олма-отанинг «ФК Парасат» жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 11:00да Бухоро шаҳридаги «Умид» спорт мажмуаси ўйингоҳида бошланади.
Маълумот учун, «Турон» (U-15) жамоамизнинг бош мураббийи тажрибали мутахассис Мирсаид Муралимов ҳисобланади.
«Турон» матбуот хизмати