Жумладан, у жорий мавсумнинг ўзида рақиблар дарвозасига 15 та гол киритди ва жамоамиз тўпурарига айланди.
Ўзаро келишувга кўра, бугун Хумоюн Муртозаев ва клубимиз ўртасидаги шартнома яна икки йиллик муддатга узайтирилди.
Клубимизнинг барча вакиллари ва мухлислари номидан Хумоюн Муртозаевга жамоамиздаги навбатдаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
«Турон» матбуот хизмати