Хусусан, бугун маҳоратли марказий ҳимоячи Анри Чичинадзе клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.

Анри Чичинадзе фаолияти давомида «Торпедо Кутаиси», «Сабуртало Тбилиси» ва «Дила» каби номдор клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, маҳоратли Грузия ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта учрашувларни ўтказган. Ортда қолган мавсумда «Дила» жамоаси билан Грузия вице-чемпионлигини қўлга киритди.

«Турон» футбол клуби легионер футболчи Анри Чичинадзенинг жамоамиздаги фаолиятида юксак муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: