Руминиялик Августин Эдвард Чирица жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимига тайинланди.

Истеъдодли мутахассис бугунга қадар «Юнкерсдорф» (Германия), «Ордабаси» (Қозоғистон), «Бунёдкор» (Тошкент) каби номдор клубларда, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали меҳнат қилган.

«Турон» футбол клуби тажрибали мутахассис Чирица Августинга жамоамиздаги фаолияти давомида улкан муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: