Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Хусусан, бугун Сербия давлати фуқароси, қанот ҳужумчиси Душан Стоилкович клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.
Душан Стоилкович фаолияти давомида «Раднички», «Нови Пазар», «Будучност» ва «Радомле» каби номдор клублари сафида майдонга тушган.
«Турон» футбол клуби легионер футболчи Душан Стоилковичнинг жамоамиздаги фаолиятида юксак муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.
«Турон» матбуот хизмати