Жумладан, бугун 2003-йилда туғилган, ёш иқтидорли дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётов ва клубимиз ўртасида икки йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди.
Хумоюншоҳ Сайётов жамоамизга «Металлург» клубларидан келиб қўшилди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.
Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан ёш дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётовнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
«Турон» матбуот хизмати