Истеъдодли мутахассис бугунга қадар клубимиз академиясида селекция ишлари бўйича мутахассис лавозимида ишлаб келаётганди.

Андрэ Кирюхин 2006-йилда Тошкентнинг «Бунёдкор» (собиқ «Қурувчи») жамоаси сафида тўпурарликни қўлга киритган. Иқтидорли мутахассис “Футбологика”, “Block Management & Marketing” каби номдор халқаро лойиҳалар сертификатига эга.

Ўтган мавсумдан буён клубимизда фаолият олиб бораётган мутахассис ўзининг фаоллиги ва тиришқоқлиги кўпчиликнинг эътиборини қозона олди. Кирюхин бугун клубимиз раҳбарияти томонидан спорт директори лавозимига тайинланди.

Жамоамизнинг барча аъзолари ва мухлислари номидан Андрэ Кирюхинга янги лавозимда ҳам омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

“Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: