Хабарингиз бор, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини қизғин руҳда давом эттирмоқдалар. Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилишмоқда. Хусусан, Черногория давлати фуқароси, ҳимоячи Никола Кумбурович клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.
Кумбурович фаолияти давомида «Искра» ва «Будучность» клублари сафида майдонга тушган. Жамоамизга «Искра» клубидан келиб қўшилган ҳимоячи Черногория давлатининг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам ўйнаган.
«Турон» футбол клуби легионер футболчи Никола Кумбуровичнинг жамоамиздаги фаолиятида юксак муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.
«Турон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан, Никола!
“Турон» матбуот хизмати