Лига кубоги мусобақаси Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон клублари учун очиқ экани ҳақида айтгандик. Кеча Қирғизистон томонидан бўлган айрим таклифларни қабул қилдик.
Биринчидан, Лига кубоги доирасидаги бирор халқаро ўйинда меҳмон жамоа ғолиб чиқса, у кейинги босқич учрашувини автоматик равишда ўз майдонида ўтказади.
Иккинчидан, Лига кубоги иштирокчиларини зоналарга бўлиш масаласи. Биз бу ҳақда ўйлаб кўриб, шундай қарорга келдик: қуръа ташлаш маросимида саватлардан биринчи бўлиб бошқа мамлакат жамоалари тортилади ва уларга ўз минтақасига нисбатан яқинроқ бўлган жамоалар рақиб бўлиши мумкин. Бунинг учун биз жамоаларни икки минтақага ажратишга розимиз. Жамоалар ўз рақибларини билиб олгач, Ўзбекистон клублари ўзаро аралаштириб юборилади.
Мазкур ҳолат иқтисодий томондан қўшни мамлакат клубларига қулайлик яратиши мумкин.
Эслатма: Ўзбекистон Лига Кубогида Турон клубими ҳам иштирок этади.