Хабарингиз бор, янги мавсумдан жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клубимиз мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан тез кунларда жамоамиз қишки ўқув-йиғин машғулотларига Сербия ва Латвия давлатларидан бўлган футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, клубимиз мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоамизнинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этадилар. Таркибга жалб этилаётган янги футболчилар ҳақида навбатдаги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.