ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига чемпионати учрашувлари бўлиб ўтадиган стадионлар учун қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом мавжуд.
2021 йилда миллий чемпионат доирасидаги ўйинларни ўзида қабул қилувчи тумандаги “Ўзбекистон” стадионида бугунги кунда мазкур низомда белгиланган талабларга мувофиқ бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мухлислар трибунасининг рўпарасига яна бир трибуна қуриш ишлари бошланди. Шунингдек, ўз мухлислари бемалол ишдан чиқиб стадионга келишлари, футболчилар жазирама иссиқда тўп сурмасликларини кўзлаб, прожекторларни масаласида ишга киришди.
Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан электрон монитор, 2000 люмен ёруғлик оқимига эга бўлган улкан прожектор ўрнатиш ҳамда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўйингоҳ атрофидаги йўлларни, очиқ коллектор-зовурни тартибга келтириш, коммуникация масалаларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Замонавий талабларга жавоб берадиган бу ўйингоҳда халқаро миқёсда мусобақалар ўтказиш имконияти яратилади. Шу маънода стадион нафақат вилоятнинг, балки Республиканинг энг чиройли спорт мажмуаларидан бирига айланади.