Суперлига янги мавсумига жиддий ҳозирлик кўраётган клубимиз мураббийлар штабига Илҳом Зайлобиддинов келиб қўшилди.
«Нефтчи», «Цементчи» каби клублардаги фаолияти билан футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мутахассис эндиликда жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловга яқиндан ёрдам беради.
«Турон» футбол клуби жамоаси Илҳом Зайлобиддиновга клубимиздаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди.
«Турон» футбол клуби матбуот хизмати