Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган клубимиз таркибни янада кучайтириш мақсадида бир қатор трансферларни амалга оширмоқда.
Хусусан клубимизнинг навбатдаги хариди ўтган мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» клубида ўтказган Даврон Умиров бўлди. 1997-йилда туғилган истеъдодли ярим ҳимоячи бугунга қадар «Бунёдкор» ва «Локомотив» ва «Сўғдиёна» клубларида ўйнаган.
«Турон» футбол клуби Даврон Умировга жамоамиздаги фаолиятида улкан зафарлар тилайди.
«Турон» футбол клуби матбуот хизмати