Хабарингиз бор, бир ой давомида «Турон» футбол клубининг телеграмдаги саҳифасида 2020-йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровнома ташкил этилди.
Мазкур сўровномада жуда кўплаб футбол мухлислари ва мутахассисларининг катта қизиқишларига сабаб бўлди деб айтсак муболаға бўлмаса керак. Боиси ўтказилган ҳар бир номинация бўйича сўровномада мингдан ортиқ обуначилар ўз овозлари билан иштирок этдилар. Аввал айтиб ўтилганидек, бугун 10-декабрь куни бир ой давомида ташкил этилганидек сўровнома якунига етди ва қуйидаги натижалар қайд этилди.
- «Мавсумнинг энг яхши футболчиси» номинацияси бўйича ғолибликни Жавоҳир Соҳибов ( 690 та овоз) қўлга киритди.
- «Мавсумнинг энг яхши дарвозабони» номинацияси бўйича Акмал Ортиқов ( 703 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
- «Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси» номинацияси бўйича Шукурали Пўлатов (1110 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
- «Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси» номинацияси бўйича Аслиддин Тоштемиров (595 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
- «Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси» номинацияси бўйича Суннатилло Эрматов (697 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
- «Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси» номинацияси бўйича Абдулазизхон Абдурашидов (372 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
- Клуб тизимида «Мавсумнинг энг фаол ходими» номинацияси бўйича фан клуб раиси Амирулло Собиров (440 та овоз) ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек, клуб вакилларининг қўшимча танловларига кўра, жамоанинг иқтидорли футболчилари Шохруҳбек Холматов, Баҳодир Акрамов, Билолхон Тошмирзаев, Дониёр Исмоилов, Отабек Ҳайдаров, Достонбек Мелиқўзиев, Ғолиббек Сарибоев, Асилбек Қаюмов, Мирзоҳид Жалилов, Ойбек Аҳматов, Хуршидбек Асқаралиев, Амал Шавкетов ва жамоамизнинг бошқа аъзолари ҳам мавсумнинг энг яхшилари қаторида тақдирланадилар.Чунки уларнинг барчаси ортда қолган мавсумда чемпионларга хос тарзда ҳаракат қилдилар.
«Турон» футбол клуби матбуот хизмати