— Аввало стадионга вақтини аямасдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган, умуман жамоамизга мухлислик қилиб турган барча-барчани Суперлига жамоаси устидан биринчи қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин об-ҳаво шароитида ўтди. Ҳавонинг иссиқлиги туфайли футбол ўйнашга қийинчилик бор эди. Ҳоҳлаймизми, йўқми бундай холатда футболчиларга қийин бўлиши табиий, биринчи бўлимда бу нарса яққол кўзга ташланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Жасур Хакимов гол урди, кейинроқ пенальтидан фойдалана олмадик. Ўйлайман, агар ўша пенальтидан унумли фойдаланганимизда ўйин тўлиқ биз томонга ўтарди. Чунки 1:0 ҳисоби ҳар доим хавотирли, бундай вазиятда жамоа ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлайди. Жамоамизда ғалабаларга кўникиш секин-аста ҳосил бўлаяпти. 1:0 дан сўнг кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Танаффусда ҳам биз йигитларга ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этишларини айтдик.
Иккита ўйинни уйда ўтказдик, бу бизни ютуғимиз. Уйда жамоа кўтаринки кайфиятда ҳаракат қилади. Лекин уйдами, сафардами сизга рақиб бўладиган жамоа ўзгармайди. «Андижон»да ҳам имконият бор эди, «Арал Самали» билан ўйинда дуранг натижа қайд этишди. «Арал Самали» ҳам кучсиз эмас, улар ПРО-Лигада яхши ўйин намойиш этмоқдалар. Тақвим ҳамма учун бир хил. Буни ҳисобга олсак, «Локомотив» фақат битта ўйинни уйда ўтказди. Лекин биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. Аввало жамоалар ўз имкониятидан фойдаланса бўлди, шахсан ўзим буни тақвим билан қиёсламаган бўлардим.
«Пахтакор» ва АГМК каби жамоалардан қўрқсак, унда майдонга чиқмай қўяверганимиз яхши. Бизда рақибдан қўрқиш бўлмайди. Йигитлар бугун анча меҳнат қилишди. Ўйиндан-ўйинга биз янада сифатли жамоага айланиб борамиз. Насиб бўлса чемпионат доирасида ҳам ғалабали юришларимизни давом эттирамиз. Чемпионат доирасида кетма-кет 3 та ўйинимиз бор, «Пахтакор», АГМК ва «Қизилқум» жамоалари билан ўйинлар бизни кутиб турибди. Ўша ўйинларда максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Абдураҳмон Абдулҳақов «Андижон»да ўйнаган. Уни сизлар яхши биласизлар. Уни характерида шунақа кайфият бор, лекин ўша вазиятда рақиб футболчисин унинг елкасини босиб ўтди. Ён ҳакам вазиятни кўрганди, шу сабаб бош ҳакамга хабар берди. Абдулҳақовга биз бирга-бир вазиятларда ўйинни ўзига олишини тушунтирамиз. Рақибни алдашга киришсангиз, кўп вазиятда қоида бузилиши бўлади. Биз Абдураҳмонга ҳеч қачон шундай ўйин намойиш этиши ҳақида кўрсатма бермаймиз.
Ҳеч қачон ўйин сифатига таъсир қилувчи ҳаракатлар бўйича кўрсатма бермаймиз. Менимча, ҳеч қайси мураббий бундай кўрсатма бермаса керак. Футболнинг соф вақтини кўпайтиришга, кўпроқ футбол ўйнашга кўрсатма берамиз. «Андижон» таркибида бир ёш футболчилар бор, шунга қарамай улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди. Тажриба барибир ўз сўзини айтган бўлиши мумкин. Биз провакацион ҳаракат бўйича кўрсатма бермаймиз. Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ.
“Андижон» жамоаси мухлислари бугун стадионда ажойиб муҳит яратишди. Ҳар икки жамоа мухлисларига стадионга келиб қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман.