— Муҳаммаджафар, ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз. Қачон ва қаерда туғилгансиз?

—  2003 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилганман.

— Футболга кириб келишингиз қандай юз берган? Биринчи мураббийингиз ким?

— Оиламизда футбол спорт турини яхши кўришади. 10 ёшимда дадам футболга олиб борганлар. Биринчи мураббийим Иброҳимжон Мамадалиев ҳисобланади. Футболга кириб келишим мана шундай юз берган.

Оила аъзоларингиз орасида футболчилар ёки ушбу спорт турига алоқадор касб эгалари борми?

— Оила аъзоларим орасида футболга алоқадор касб эгалари йўқ. Лекин айтиб ўтганимдек барчалари футболни жуда яхши кўришади. Бобом ёшликларида оғир атлетика спорт тури билан шуғулланган эканлар.

— Қайси футболчиларни ўйинларига қизиқасиз?

— Жаҳон футболи юлдузлари Месси ва Неймарларнинг ҳаракатларидан завқ оламан.

— Хориж чемпионатларида қайси жамоаларга мухлислик қиласиз?

— Испанияда «Барселона», Англияда «Манчестр Сити» жамоаларига мухлислик қиламан.

— Келажакда ўз олдингизга қандай мақсад ва режаларни қўйгансиз?

— Мақсадим «Турон» сафида фаол ҳаракат қилиб жамоанинг ютуқ ва ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишдан иборат. Шунингдек келажакда Европа клубларида ҳам ўйнашни ўз режаларимга киритганман.

— Мухлисларга тилакларингиз қандай?

— «Турон» мухлисларини жуда яхши кўраман, улар бизни ҳар доим фаол қўллаб-қувватлаб келишган. Ҳамиша саломат бўлишсин, насиб бўлса ғалабаларга эришиб уларни хурсанд қиламиз.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Дўстларга улашинг: