Клуб логотипи

Янги тарих учун, олға, «Турон»!

«Турон» клуби ортда қолган даврда клуб инфратузилмасини шакллантириш борасида сезиларли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраевнинг ташаббусига кўра клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадионга «Ўзбекистон» номи берилди ва айни кунда ўйингоҳ ҳолати замонавий кўринишга келтирилди.

 

«Ўзбекистон» стадиони

Жамоа ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 11 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда 38 очко жамғарди. Тўплар нисбати — 31:19, рақиблар дарвозаси 30 марта ишғол этилди, 19 та тўп ўтказиб юборилди. Иқтидорли ёш ҳужумчи Абдулазизхон Абдурашидов рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган ҳолда жамоа тўпурарига айланди.

«Турон» футбол клуби асосий жамоаси (уй формаси анъанавий қизил рангда)
«Турон» футбол клуби асосий жамоаси (меҳмон формаси анъанавий оқ рангда)

Ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, «Турон» ҳозирга қадар бир қатор ютуқларга эришди. Хусусан, жамоа 2018 йилда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги (Иккинчи лига) мусобақаларида чемпионликни, шунингдек «Наврўз кубоги» мусобақасида ғолибликни тантана қилди. Кейинчалик 2019 йилда В ПРО-Лига Шарқ минтақасида биринчи ўринни эгаллади ва ПРО-Лигага ўтиш баҳсларида ғолиб чиқди. 2020-йилда халқаро миқиёсда ташкил этилган «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» мусобақасида финалгача етиб борган. Умуман айтганда, «Турон» футбол тизимидаги барча босқичларни спорт принципларига амал қилган ҳолда босиб ўтмоқда.

Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги. Иккинчи лига ғолиби. (2018-йил)
В ПРО-Лига. Шарқ минтақаси ғолиби. (2019-йил)

Жорий йилнинг 20-октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клубига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкил этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг «Турон» футбол клубига ташрифи

Маълумот учун:

  • 2017-Йил 15-май куни «ФC Турон» клубимизга расман асос солинган, шу йилнинг ўзида Фарғона вилояти 2-лига мусобақасида иштирокини бошлаган.
  • Бугунги кунгача клубимизни эришган натижалари:
    2017-йил Фарғона вилояти 2-лига мусобақасида 4-ўрин;
    2018-йил Фарғона вилояти «Наврўз кубоги » соҳиби; 
    2018-йил Фарғона вилояти 2-лига мусобақаси чемпиони;
    2018-йил Фарғона вилояти Кубоги вице чемпиони; 
    2019-йил Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг «Про лига Б» мусобақаси чемпиони;
    2019-йил Фарғона вилояти «Ҳоким кубоги » вице чемпиони. 

“Йилнинг энг яхшилари”—2020

Махсус соврин

2020-йилнинг кашфиёт клуби, кетма-кет 3 мавсумда ўзи иштирок этган чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган, 2021-йилги Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмасига эга чиққан Яйпаннинг “Турон” жамоаси Махсус соврин билан тақдирланди.

Про Лиганинг энг яхши футболчиси

2020-йилги Про Лига беллашувларида муносиб ўйин намойиш этган футболчилар кўп бўлди. Улар орасида Абдулазизхон Абдурашидов, Жасур Холтўраев ва Отабек Зокиров ўз ўйинлари билан алоҳида ажралиб туришди.

Ўтказилган сўровномага кўра “Турон” клуби ҳужумчиси Абдулазизхон Абдурашидов “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.


Жамоа таркиби:

Дарвозабонлар: Мирзоҳид Жалилов,Низомиддин Зиёвутдинов, Амал Шавкетов, Отабек Агеев.

Ҳимоячилар: Аслиддин Тоштемиров, Ғолиббек Сарибоев, Исмоилжон Оҳунжонов, Абдуғани Камолов, Марлен Чобанов, Сиёвуш Хабибуллоев. Саидаафзалхон Аҳроров, Элнурбек Турғунов.

Ярим ҳимоячилар: Дониёр Исмоилов, Музаффар  Музаффаров. Сардор Абдураимов, Отабек Зокиров, Муҳаммадхайит Қўлдашев.

Ҳужумчилар: Абдулазизхон Абдурашидов, Отабек Зокиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов.

Клуб таъсисчилари:

Қодирхон Аҳмедов, Олимхон Аҳмедов.

Клуб раҳбарияти ва ишчи ходимлари:

Клуб президенти — Олимхон Аҳмедов.

Клуб вице-президенти — Александр Азимов

Клуб бош директори директори — Собир Ҳамидов.
Бош мураббий — Анвар Бердиев.
Жисоний тайёргарлик бўйича мураббий — Вадим Барнич.
Дарвозабонлар мураббийи — Баҳодир Шамсутдинов, Бекзод Турғунов.
Маъмур — Нозимжон Саматов.

Стадион директори: Азизхон Раҳмонов.

Маркетинг бўйича мутахассис: Абдуваҳоб Аҳмадалиев

Матбуот котиби: Бекзод Толибов
Клуб шифокори — Баҳодир Ҳайдаров.

Фан клуб раиси — Амирулло Собиров.

Дўстларга улашинг: