Исломбек Исмоилов: «Синиша Бабич эртадан машғулотларга қўшилади, айрим футболчиларимизда жароҳат бор»

«Ҳоким кубоги-2021» мусобақасининг «С» гуруҳи 2-туридан «Бунёдкор» — «Турон» (3:2) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Расман! Сербиялик легионер Синиша Бабич «Турон» футболчиси!

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клубимиз таркибни кучайтириш мақсадида трансферларни давом эттирмоқда. Хусусан бугун Сербия ва Греция давлатларида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Синиша Бабич жамоамиз билан бир йиллик битимга имзо чекди.

Исломбек Исмоилов: «Турон» ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади»

Хабарингиз бор, бугун Фарғона шаҳрида «Ҳоким кубоги-2021» мусобақаларига старт берилди. Мазкур мусобақанинг «В» гуруҳидан ўрин олган асосий таркиб вакилларимиз 1-турда Наманганнинг «Навбаҳор-2» жамоасига қарши майдонга чиқиб йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар. Шу муносабат билан бугунги учрашув ҳақида жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Расман! Иқтидорли ярим ҳимоячи Фозил Мусаев «Турон» футболчиси!

Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган клубимиз трансферлари давом эттирилмоқда. Хусусан бугун иқтидорли ярим ҳимоячи, Ўзбекистон МТЖ аъзолигига номзод Фозил Мусаев жамоамиз таркибига қўшилди.