Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритдик
Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқич 3-тури доирасида жамоамиз “Андижон” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Жасур Ҳакимов томонидан киритилган гол жамоамизга ғалаба келтирди ва гуруҳда иккинчи ўрин эгаси сифатида плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритдик.
«Турон» — «Андижон». Водий дербисида Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақасининг 3-турида «Андижон» клубини қабул қилади. Мазкур баҳсни Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
«Локомотив» майдонида мағлубиятга учрадик
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-турида жамоамиз Тошкентнинг «Локомотив» клуби меҳмони бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйин 2:0 ҳисобида тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Гуруҳ босқичининг 2 ва 3-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2 ва 3-тур учрашувларининг бошланиш вақтларини эълон қилди.
Исломбек Исмоилов: «Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман»
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган «Турон» — «Арал Самали» (4:1) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладик
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида жамоамиз Нукуснинг «Арал Самали» клубини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳс 4:1 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунига етди.
«Ўзбекистон Кубоги» мусобақасининг янгича формати қандай кўринишда бўлади?
«Ўзбекистон Кубоги» мусобақасининг янги тартибига кўра, мусобақа саралаш, гуруҳ ва плей-офф босқичидан иборат бўлади.