Клубимизнинг қишки ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор хорижий легионерлар жалб этилади

Бундан ташқари, клубимиз мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган.

Про лига чемпиони тақдирланди (фото)

Уч йил, уч лига ғолиблиги ва Суперлигага йўл. Ушбу тарифларни бу йилги Про лига баҳсларни муваффақиятли ўтказиб, кучлилар сафига йўлланма олган Яйпаннинг “Турон” жамоасига ишлатиш мумкин. 2017 йилда ташкил топган жамоа қисқа фурсат ичида Суперлигага йўлланма олди. Айтиш жоизки, бу вақт ичида клубнинг барча аъзолари катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

Умаржон Шарипов клубимиз билан бир йиллик муддатга шартнома имзолади

Хабарингиз бор, клубимиз Тожикистон терма жамоаси аъзоси, «Хатлон» клуби сардори Умаржон Шарипов билан келишувга эришди. 20 ёшли ярим ҳимоячи «Турон» билан бир йиллик муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Умаржон Шарипов 2021 йилнинг 2-январь санасидан жамоамиз сафига келиб қўшилади.

«Турон» футбол клуби базаси қандай кўринишда бўлади?

Айни дамда клубимиз 120 ўринга мўлжалланган ўз базасини қуриш ишларини бошлади. База 2021-йилнинг апрель ойига тайёр бўлиши режалаштирилган. Мазкур базадан клубимизнинг асосий таркиби, U-21 ҳамда U-18 жамоаларимиз фойдаланадилар.